Apple навбатдаги тақдимотини қачон ўтказиши маълум қилинди 

Технология 3544
image
-

Apple компаниясининг Siri овозли ёрдамчисига кўра, бренднинг навбатдаги тақдимоти шу ойда бўлиб ўтади. Бу ҳақда "The Verge" нашри хабар берган.  

Манбага кўра, Siri овозли ёрдамчисидан "Apple'нинг навбатдаги тақдимоти қачон?" деб сўралганда, ёрдамчи кейинги тадбир 20 апрелда ўтказилишини маълум қилмоқда. 

Siri фойдаланувчини қўшимча маълумот олиш учун Apple'нинг расмий веб-сайтига юборади, аммо у ерда ҳозирча бўлажак тадбир ҳақида маълумотлар йўқ. 

Аввалроқ, Apple корпорацияси жорий йилнинг апрель ойида янги iPad моделларини тақдим этмоқчилиги ҳақида хабар бергандик.  

Хабарларга кўра, компания такомиллаштирилган процессор ва такомиллаштирилган камераларни қўшиб, iPad Pro линиясини янгилашни режалаштирмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 62
Рейтинг: 3
Теглар
t
×