“Asalhoney” ИИББга чақиртирилди. У тўғри йўлга қайтганига ишонтирмоқда (видео)

3-саҳифа 54693

Ижтимоий тармоқларда “Asalhoney” тахаллуси билан танилган Асал Хўжаева Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Хотин-қизлар бўлимига чақиртирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Тошкент  шаҳар Мирзо Улуғбек тумани маъмурий судида “Asalhoney” – Асал Хўжаева устидан шикоят арзиаси бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди. Хўжаева Асал Матёқубовна Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) ҳамда 183-моддаси (майда безорилик) билан айбдор деб топилди. Асал Хўжаевага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида, яъни 4.460 минг сўм жарима жазоси, шунингдек, 183-моддага асосан узил-кесил 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бироқ унинг вояга етмаган фарзанди борлиги сабаб, илтимосига биноан 5 суткалик маъмурий қамоқ жазоси жарима жазосига алмаштирилган эди

Шундай кейин ҳам хулоса чиқаришга улгурмаган “Asalhoney” интернетдаги “фаолиятини” тўхтатмади. Бу эса кўплаб эътирозларга сабаб бўлди. Қолаверса, ҳуқуқ-тартибот идораларига нисбатан ишончсизликни орттирди. 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган суҳбатда ундан суддан кейин тарқатган видеолари бўйича изоҳ сўралди. 

“Ноябрь ойида Маъмурий суд томонидан жазо тайинланди. Унда қамоқ жазоси жаримага ўзгартирилиб, муддатидан аввал озодликка чиқдим. Мен ҳеч қандай видео тарқатмаганман. Шахсан ўзим ҳеч қаерга қўймаганман. Ва бу видео (ижтимоий тармоқда тарқалган – таҳр.) Сочида туширилган. Видеони мени “сочингни 10 кундан бери ювмайсан”, чўмилиш кийимида тушганимиз учун “кўкрагинг осилиб кетибди” деб ғуруримга тегадиган гаплар билан ҳақорат қилгани учун ҳаммомда сочимни ювиб кўрсатиб, жўнатган видеомни менга қарши чиқариб юборишган. Ким ва нима мақсадда чиқариб юборганини билмайман. 

Бундан олдинги расмлар, бировни жалб қилиш учун эмас, дўконни реклама қилиш учун эди. Бизнинг шартномамиз бор эди. Ўша ич кийимини реклама қилиб берганим учун менга пул берган. Пул учун майли деб расмга тушиб берганман. Ҳозир у қиз ишламаяпти, товар олиб келолмаяпти, фарзандли бўлгани учун у ишини қила олмаяпти. 

Моддий етишмовчилик оқибатида шу йўлга кириб кетганимдан жуда ҳам пушаймонман. Ўзбек аёлларига хос бўлмаган юриш-туришимдан афсусдаман. Анчадан буён бунақа иш билан шуғулланмаяпман, бу ҳақда олдин ҳам айтганман. Ўзи жанжал ҳам шунинг оқибатида келиб чиқди, одамлар мени безовта қиляпти. Бу иш билан шуғулланмаётганимни айтсам ҳам, одамлар мени безовта қилаётгани учун бу ҳолатлар келиб чиқяпти. 

Мен тўғри яшаш тарзига ўтганман, бошқа бунақа ҳаракатлар такрорланмайди, халқдан узр сўрайман. Бу ишлардан пушаймонман, тўғри йўлга қайтдим, чунки қизим ўн ёшга кирди, ҳамма нарсани тушунади. Қизимнинг келажаги учун бу ишларни йиғиштирганман, бундан кейин вақтимни қизимнинг тарбияси билан шуғулланишга сарфлайман”, дейди “Asalhoney”. 

Тошкент шаҳар ИИББ  Хотин-қизлар бўлими масъулининг қайд этишича, эндиликда “Asalhoney” билан доимий равишда профилактик суҳбатлар олиб борилади.  “Asalhoney” расмий равишда огоҳлантирилган ва бундан кейин шу каби хатти-ҳаракатларни амалга оширса,  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

Суҳбат сўнгида “Asalhoney” – Асал Хўжаева ўзбек халқига хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари учун яна бир бор узр сўраган. 

Профилактик суҳбатдан чиққан “Asalhoney” ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Ўзбекистон халқига видеомурожаат йўллаб,  барчадан узр сўраган. 

“Ассалому алайкум, Ўзбекистон халқи, акаларим-сингилларим чиқиб кетган беҳаё расмларим, видеоларим учун сизлардан узр сўрайман. Бундан буён энди мен ҳаётимни онамга, фарзандимнинг тарбиясига бағишладим. Қилган ишларимдан афсусдаман. Бошга менга ёзманглар, илтимос, мени безовта қилманглар. Мен тўғри йўлга кирганман. Айниқса, бугун ИИБда Хотин-қизлар билан ишлаш билан бўлими ходими Мақсуда опа мен билан профилактик суҳбат ўтказди. Мен қилган ишларим нотўғри эканлигини тушуниб етдим, илтимос, мени тинч қўйинглар, безовата қилаверманглар. Мени кечиринглар”, дейди Асал Хўжаева.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1408
Рейтинг: 3
Теглар
t
×