Атиги 17 минг сўмга 550 километр. Hongqi'дан янги электрокар тақдим этилди

Бизнес 22492

Келажак – электромобилларники. Улар бошқа автомобилларга қараганда кўплаб устунликларга эга бўлгани учун дунё бўйлаб трендга чиқмоқда. 

Эътиборингизга электромобилларнинг ёрқин авлоди – Hongqi’ни ҳавола этамиз. Агар яқинларингизнинг хавфсизлигини чиндан таъминлашни истасангиз, унда Hongqi электромобиллари айнан сиз учун. Чунки Hongqi бошқа автомобиллардан фарқли ўлароқ, газ ва бензин каби ёқилғи воситасида эмас, балки электр энергиясида юради.

Сиз ушбу автомобилни харид қилиб, шаҳар ичи ва вилоятлар, ҳатто, тоғли ҳудудларга ҳам оила аъзоларингиз билан саёҳатга чиқишингиз мумкин.

Hongqi автомобиллари хавфсизлигингизни таъминлайди. Сиз автомобиль билан тирбандликда қолиб кетган тақдирингизда ҳам тўлдирилган электр энергиясини бекорга сарф бўлишидан хавотир олмайсиз. Ушбу автомобиль билан сиз ёнилғи шохобчасида соатлаб навбат кутиш нима эканлигини мутлақо унутасиз.

Электромобилнинг энг катта ютуғи – улар экологик тоза ва ўзидан ҳар хил зарарли газлар чиқармайди. Келажак авлод учун ҳам муносиб она сайёра қолдириш ҳақида қайғуриш вақти келди.

Қайд этиш керакки, Hongqi автомобилининг энг сўнги русумлари Тошкент шаҳрига келтирилди. Унинг тақдимот маросими эса жорий йилнинг 17 сентябрь куни бўлиб ўтди. Электрокарлар ихлосмандлари йиғилиган тақдимотда Hongqi электрокари ҳақида барча маълумотлар берилди.

У ўзига хос машина бўлиб, хавфсизлик, қулайлик, куч, ишончлилик, экологик тоза, самарадорлик берувчи автомобилдир.

Hongqi E-HS9 премиум моделлар оиласига кирувчи автомобиль ҳисобланиб, электр двигатель билан жиҳозланган. Автомобиль тўлиқ батарея билан 550 километр юради. Уни уй шароитида атиги 17 минг сўм эвазига тез ва қулай зарядлаб олиш мумкин. Шунингдек, Hongqi E-HS9 450 от кучига эга бўлиб, соатига 100 километр тезликка чиқиши учун атиги 4,9 сониянинг ўзи етарли. Ўзбекистонга эса моделнинг 6 кишилик базавий ва 4 кишилик люкс модификацияси олиб келинган.

Янги Hongqi E-HS9 серияси муносиб эътирофга эга бўлиб, жамитянинг автомобиль ҳақидаги таассуротларини ўзгартиради. Бу машина ҳаттоки, нозик дидли мижозларга ҳам бирдек ёқиши аниқ.

Сиз FAW Bestune Hongqi расмий диллеридан томонидан тақдим этилаётган сифатли, ишончли электромобилларни расман 5 йил ёки 150.000 километр кафолат муддати билан харид қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон: 

+998909309026+998911920806

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 543
Рейтинг: 3.1
t
×