Австралиялик астрономлар сирли космик жисмларни аниқлашди

Технология 6598
image

Австралиянинг ASKAP радиотелескоплар мажмуасида ишлаётган астрономлар космосда ғалати думалоқ жисмларни пайқашганини, уларнинг характеристикалари маълум бўлган космик жисмларнинг ҳеч бирига ўхшаш эмаслигини хабар қилишди. Бу ҳақда “Publications of the Astronomical Society of Australia” журналида чоп этилган мақолада сўз боради.

Дастлаб, мазкур космик жисмлар ўтган йилнинг охирида дунёдаги энг сезгир ASKAP радиотелескоплари ёрдамида топилган эди. Астрономлар уларни “Орклар” (ORC — Odd Radio Circles) деб аташган. Дастлаб, олимлар телескоплар ушбу доираларни дастурдаги хатолик туфайли кўрсатган, деб ўйлашди. Аммо кейинчалик бу сирли жисмларнинг мавжудлиги бошқа техникалар билан ҳам тасдиқланди.

Илгари астрономлар бунга ўхшаш жисмларга дуч келишмаганини таъкидлашган. Бундай ҳолда, объектлар фақат радио тўлқинларида кўринади ва рентген, оптик ёки инфрақизил диапазонларда аниқланмайди. Изланишлар олиб борилгандан сўнг, олимлар яна мингга яқин ана шундай “орк”ларни топишди.

Ҳозирча мутахассислар айланаларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида фақат тахмин қилишмоқда. Объектлар қолдиқ жисмлар эмас, чунки улар аксарият юлдузлардан узоқда жойлашган ва улар жуда кўп.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 275
Рейтинг: 3
t
×