Қизнинг йигитига юборган шахсий расмлари қимматга тушди

Жамият 82061
image

Бухорода 21 ёшли қиз йигитига юборган суратлари сабаби товламачилик қурбони бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Фуқаро 31 ёшли Г.Б. (аёл) ўзининг таниши 21 ёшли К.Ж. (аёл) Telegram мессенжери орқали ёқтирган йигитига шахсий фотосуратларини юборганини кўрган. Г.Б. бу ҳақда К.Ж.нинг ота-онаси ва бошқаларга айтиб, шарманда қилиш билан қўрқитиб, апрель ойидан 20 июлгача ундан 3 700 АҚШ доллари, умумий баҳоси 20 000 000 сўм бўлган 1 дона тилло занжир, 3 дона аёллар тилло узуги ҳамда 1 дона аёллар тилло зирагини олган.

Шунингдек, жорий йилнинг 20 июль куни Г.Б. К.Ж.дан фотосуратларини тарқатмаслик эвазига яна 1 000 АҚШ доллари талаб қилиб, ушбу пуллардан 200 АҚШ долларини Ғиждувон тумани Абади қишлоғида олаётган вақтда туман ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 3808
Рейтинг: 2.9
t
×