Айни вақтда Қамчиқ довонида қор ёғмоқда (видео)

Жамият 2932
image

Айни вақтда Қамчиқ довонидан ўтган автомобиль йўлининг 228-250 километрлари оралиғида қор ёғмоқда. Йўллар очиқ, музламалар мавжуд эмас. Лекин асфальт нам бўлганлиги боис сирпанчиқлик мавжуд. Бу ҳақда Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.  

“Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз”, дейилади хабарда. 

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 3.1
t
×