Байден Трампнинг TikTok бўйича қарорини бекор қилди 

Олам 3767
image

АҚШ Президенти Жо Байден Американинг собиқ раҳбари Дональд Трампнинг TikTok ва WeChat’ни тақиқлаш тўғрисидаги буйруғини қайтариб олди. Бу ҳақда Оқ уй хабар бермоқда.  

Байденнинг ижро этувчи буйруғи собиқ раҳбарнинг ижтимоий тармоқларни блокировка қилиш тўғрисидаги қоидаларини, шунингдек, Трампнинг бошқа саккизта алоқа ва молиявий технологиялар билан боғлиқ дастурларни қўллаш бўйича буйруғини бекор қилди. Шу билан бирга, Оқ Уйнинг аниқлик киритишича, АҚШ миллий хавфсизлиги соҳасида TikTok’ни алоҳида текшириш давом этмоқда. 

Маълумот ўрнида, Дональд Трамп маъмурияти дастур АҚШ фуқароларини кузатишни осонлаштириши мумкинлиги сабабли TikTok’ни иловалар дўконларида жойлаштиришни тақиқлашга уринганди. Илова эгаси ByteDance айбловларни рад этганди. Шу муносабат билан Трамп ўтган йилнинг август ойида “TikTok таҳдидига қарши кураш тўғрисида” ва “WeChat таҳдидига қарши кураш тўғрисида” фармонлар имзолаганди. Ушбу фармонларда Америка юрисдикцияларига ByteDance билан ҳар қандай битимларни бекор қилиш учун бир ой муҳлат берилганди. Шундан сўнг, Америка компаниялари томонидан дастурни сотиб олиш бўйича мунозаралар туфайли тақиқ бир неча бор узайтирилганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 92
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×