БМТ Ливия масаласида янги резолюцияни қабул қилди. Хитой ва Россия қарши чиқди

Олам 3244
image

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ливиядаги қурол-аслаҳа эмбаргосига риоя қилишни ва Шимолий Африка мамлакатидан чет эллик ёлланма аскарларни олиб чиқишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди. 

Россия ва Хитой овоз беришда бетараф қолди. 

Бундан ташқари, БМТ Хавфсизлик Кенгаши БМТнинг Ливиядаги қўллаб-қувватлаш миссияси (UNSMIL) ваколатини 2021 йил 15 сентябргача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. 

Америка Қўшма Штатларининг талабига биноан, БМТ Хавфсизлик Кенгаши UNSMIL миссиясини икки қисмга бўлиш, сиёсий жараённи ривожлантириш учун махсус вакил, шунингдек, БМТ миссияси учун координатор тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди. 

БМТ Хавфсизлик Кенгаши, шунингдек, Ливия можаро зонасида сулҳни сақлашга чақирди. 

БМТдаги дипломатик манбалар болгариялик дипломат Николай Младенов БМТнинг Ливиядаги махсус вакили лавозимини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабар беришмоқда. 

Айни пайтда Младенов БМТнинг Яқин Шарқдаги тинчлик жараёни бўйича махсус координатори лавозимини эгаллаб турибди. 

Ливиядаги БМТ махсус вакили лавозими Ҳасан Селаме истеъфога чиққандан кейин 6 ой давомида бўш қолаётган эди. 

Гана собиқ Ташқи ишлар вазири Ханна Теттеч ҳанузгача ушбу лавозимга даъвогарлик қилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 113
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×