Болалар коронавирусга қарши эмланиши керакми? 

Саломатлик 2483
image

Янги коронавирус болаларда енгил ўтади, шунинг учун уларни коронавирусга қарши эмлаш муҳим эмас. Бу ҳақда юқумли касалликлар бўйича шифокор Евгений Тимаков маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, болалар коронавируснинг оғир ва жиддий турларига дуч келмайди, шунинг учун ҳозирги пайтда болаларни вакцина билан эмлаш биринчи даражали вазифа эмас. 

Шунингдек, мутахассис болаларни COVID-19 га қарши эмлаш синовлари ҳали бошланмаганини маълум қилган. 

Австралиялик мутахассислар тадқиқотларидан болалар бир-бирларига катталарга қараганда 10 баравар кам коронавирус юқтириши маълум бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 3
Теглар
t
×