“Бриллиант қўл” актрисаси вафот этди 

Маданият-санъат 9525
image
-

Машҳур "Бриллиант қўл" фильми актрисаси Серафима Холина Москвада вафот этди.  

97 ёшли актрисани Вернадский проспектидаги квартирасида қизи Людмила Голубицкая ўлик ҳолда топган. 

Холина "Бриллиант қўл" фильмидаги роли билан танилган эди. 

Актриса, шунингдек, дубляж ва театр ва актрисаси бўлган, у 30 дан ортиқ фильмларда овоз берган, хусусан, Софи Лоренни "гапиртирган". 

Маълумот ўрнида, Серафима Холина актёр Олег Голубицкий билан турмуш қурган, 1995 йилда у бева қолган. 

Серафима Холина матбуотга сўнгги бор 2013 йилда интервью берган. 

2020 йилда актрисанинг қизи журналистларга онасининг соғлиғи ёмонлашганини маълум қилган. 

Сўнгги вақтларда унинг кўзи деярли кўрмай қолган, шунингдек, у Альцгеймер касаллигига чалинганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 246
Рейтинг: 3
t
×