Бу ўзига хос иттифоқчилик намойиши – Путин Мирзиёев билан учрашди

Жамият 11797

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрига ташрифи дастурининг биринчи тадбири ўлароқ олий даражадаги музокаралар бўлди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кремлда Ўзбекистон раҳбарини Россия Президенти Владимир Путин кутиб олди.

Маълум қилинишича, суҳбат чоғида стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.

"Учрашув бошида Россия Президенти Шавкат Мирзиёевга Буюк Ғалабага бағишланган тантаналарда иштирок этиш таклифини қабул қилгани учун миннатдорлик билдирди", дейилади хабарда.

Владимир Путин Ўзбекистон Қуролли Кучлари вакиллари мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор эртага, 24 июнь куни Қизил майдонда бўлиб ўтадиган парадда иштирок этиши ҳақида сўз юритар экан, "бу ўзига хос иттифоқчилик муносабатларимизнинг яққол намойиши" эканини таъкидлади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 447
Рейтинг: 2.9
t
×