Бухорода буюм бозорлари ёпилади

Жамият 5942
image

Бухоро шаҳрида коронавирус инфекцияси тарқалиши ортиб бораётгани сабабли жорий йилнинг 1 июлидан барча буюм бозорлари фаолияти тўхтатилади.

Шунингдек, номаълум муддатга қадар жамоат транспортлари сони ва ҳаракатланиш вақти ҳам вақтинча чекланади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят комиссиясидан олинган маълумотга кўра, бу чекловларга аҳоли орасида касаллик ортиб бораётгани, Бухоро шаҳри “сариқ” ҳудуд тоифасига киритилганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бухорода охирги маротаба 26 июнь куни касаллик юқтириб олган беморлар аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги барча бозорлар санитария-эпидемиологик тадбирларини, шу жумладан, дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ҳар ҳафтада бир маротаба ёпилиши белгиланганди.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 256
Рейтинг: 2.9
t
×