Деҳлидаги ёнғинда 27 киши ҳалок бўлди

Олам 1806
image

Ҳиндистон пойтахти Деҳлидаги бинолардан бирида содир бўлган ёнғин оқибатида 27 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳат олди. NDTV телеканалига кўра, шаҳар ғарбидаги Мундка метро бекати яқинидаги 4 қаватли бинода ёнғин содир бўлган.

Деҳли полициясининг маълум қилишича, 60 га яқин одам қутқарилган, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкинлиги истисно этилмаган. Ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Twitter’ида ёнғин оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор қилди:

“Деҳлидаги фожиали ёнғин қурбонлари учун чуқур таассуфдаман. Мен оилаларнинг қайғусига шерикман ва жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман”.

Моди ҳалок бўлганларнинг оилаларига 2500 доллар, ярадорларга эса 650 доллар тўлашини маълум қилди.

2019 йилда Нью-Деҳлида қисқа электр туташуви натижасида келиб чиққан ёнғин 43 кишининг ҳаётига зомин бўлганди. 

Камронбей Кенжаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 2.8
t
×