Де Хеа “Манчестер Юнайтед”даги келажаги борасида бир қарорга келди

Спорт 1378
image

“Манчестер Юнайтед”нинг испаниялик посбони Давид де Хеанинг Европа Лигаси финалидаги антиқаҳрамонлигидан сўнг, ОАВда унинг клубни тарк этиши борасида кўплаб миш-мишлар тарқаган эди. Бироқ жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер бу гапларга нуқта қўйди: “У қолади”.

“The Sun” нашрининг хабар беришича, футболчи финалдан сўнг кучли депрессияга тушиб қолган. Шу сабабли, бутун жамоа унга далда беришга ҳаракат қилиб, Де Хеанинг бу ерда керакли шахс эканига ишонтиришган. Якунда бош мураббий уни клубда қолишга кўндирган ва асосий таркибдан жой ваъда қилган. Испаниялик дарвозабон ҳам агенти билан келишиб, жамоада яна бир неча мавсум қолишга қарор қилган.

Маълумот учун, унинг шартномаси 2022 йилда ўз якунига етади. Шундай бўлишига қарамай, клуб унинг шартномаси тугамасиданоқ, янги битим таклиф этмоқчи.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 2.8
t
×