Дипика Падуконе ва унинг оиласида коронавирус аниқланди

Маданият-санъат 6523
image
-

Болливуд юлдузи Дипика Падуконеда коронавирус инфекцияси аниқланди.  

Қайд этилишича, актриса инфекцияни оила аъзоларидан юқтирган. 

Дипиканинг отаси, таниқли спортчи Пракаш Падуконеда узоқ вақт юқори тана ҳарорати кузатилган. Шундан сўнг, у шифохонага ётқизилган. 

Кейинчалик Дипиканинг онаси ва синглиси Анишада ҳам вирус аниқланган. 

Хабарга кўра, актриса ҳозирда оиласи билан Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида. 

Маълумот ўрнида, Ҳиндистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли оғир эпидемиологик вазият ҳукмронлик қилмоқда. Сўнгги бир неча кун ичида мамлакатда COVID-19 билан касалланганлар ва ундан вафот этганлар сони бўйича антирекордлар қайд этилмоқда.  

Ҳиндистон коронавирус ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. COVID-19 пандемияси бошланганидан бери мамлакатда жами 21,1 миллиондан ортиқ кишида коронавирус аниқланган. 230 мингдан кўп киши вирусдан вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 106
Рейтинг: 3.1
t
×