ДХХ террористик ташкилотнинг яширин аъзоларини қўлга олди 

Жамият 11487
image

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ҳудудида “Катиба Тавҳид вал-Жиҳод” (КТЖ) террористик ташкилотининг яширин жамоати аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ДХХ ва ИИВ томонидан Тошкент туманида ўтказилган тадбир давомида КТЖ террористик ташкилотининг яширин жамоати аъзолари мазкур ташкилот ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланган ва улар қўлга олинган.

Улар жамоат бўлиб шаклланишлари давомида турли диний экстремистик ва террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари ҳисобланган “Абдуллоҳ Зуфар” ва “Содиқ Самарқандий”нинг аудио ва видео маърузаларини тарқатган ҳолда сафларини кенгайтириш билан шуғулланишган. 

Бундан ташқари, жамоат аъзолари Суриядаги жангариларга ёрдам бериш мақсадида моддий маблағларни тўплаб келишган ва уларнинг сафларига қўшилишни мақсад қилишган. Ҳолат юзасидан Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 584
Рейтинг: 3
t
×