Дунё хазинабони. Ротшильдлар оиласи сирлари (1-қисм)

Бу қизиқ 46790
image

“Катта бойликка эришиш учун катта жасорат ва катта ғамхўрлик керак”.
 Ротшильдлар оиласининг асосчиси Майер Ротшильд

Дунёда кўз илғамайдиган ҳақиқатлар жуда кўп. Улар дунёнинг шаклланишига катта таъсир кўрсатади. Жаҳонда шундай оилалар борки, улар ўз пуллари билан мамлакатларни назорат қилиб туради. Бу оилалар уларга қарши чиққан давлатларни парчалаб, дунё халқларини бошқаришдек қудратга эга. Улар ўзларини ғоят махфий тутиб, иш юритади. Асосий қисми ционистлардан ташкил топган бу оилалар ҳақида кўпроқ маълумотларни билганингиз сари дунё сиёсатига қарашларингиз ўзгаради. 

XIX асрдан кейинги дунёни мислсиз даражада ўзгартириб юборган, Жаҳон урушларини келтириб чиқарган, АҚШда суиқасд орқали, Президентни ўзгартирган Ротшильдлар оиласи ҳақида эшитган бўлишингиз аниқ.

Ротшильдлар сулоласининг тарихи

XVIII асрнинг охири Ғарбий Европада улкан ўзгаришлар бошланган даври эди. Бу даврда, Францияда инқилоб натижасида монархия ағдарилди, саноат ишлаб чиқариш аста-секин вужудга келди, кетма-кет йирик урушлар бўлиб ўтди, аристократларнинг сиёсий таъсири ошди. Мана шундай даврда Ротшильдлар оиласи ўзининг молиявий кучи пойдеворини қўйди.

1744 йил 23 февраль, тун. Германиянинг Франкфурт шаҳридаги яҳудий заргар оиласида ўғил фарзанд дунёга келди. Унинг отаси Амшель Мозес Ротшильд ўз ўғлига Майер деб исм қўйди. Айнан, шу болакай Ротшильдлар оиласининг илк капиталини тўплайди ва Ротшильдларнинг келажакдаги қудратига асос солади.

Ёш Ротшильд уч ёшидан иброний тилда ўқиш ва ёзишни ўргана бошлади. Мозес Ротшильд ўз ўғлини мактабга ўқиш учун Фуртҳ шаҳрига юборади. Ўша даврларда яҳудийларнинг ҳаёти ҳавас қиладиган даражада эмас, улар гетта (яҳудийлар учун махсус ажратилган жой)да ҳаёт кечиришар эди. Бир яҳудий шаҳардан ташқарига чиқмоқчи бўлса, ҳокимликдан рухсат сўраши керак бўлган.

Ёш Ротшильд Ганновер шаҳрида банк соҳасида таълим олади. Майер ўқиш давомида молиявий ишларнинг сирини, фойдали валюта курсларини аниқлашни ўрганди. Ўқишдан сўнг, у Франкфуртга қайтиб турли давлат тангалари, медалларини айирбошловчи хусусий дўкон очади. Бу бизнес унга яхшигина фойда келтира бошлади. Кейинчалик, у бой яҳудий оиласидан бўлган қизга уйланади. Бирин-кетин оилада беш ўғил дунёга келди.

Майер Ротшильд ҳаётида катта ўзгариш юз берди. Германия князлиги ҳукмдори Вильгельм IX Майерни сарой банкири лавозимига тайинлади. Майернинг вазифаси князнинг пулларини кўпайтириш эди. Бироқ, шу вақтда Наполеон тарқоқ Германия князликлари устига қўшин тортди. Вильгельм IX бойлигининг бир қисмини Майер Ротшильдга бериб, яшириб қўйишни айтади, унинг ўзи эса Данияга қочади. Майер бу пулларини яширади. Ўзининг бор бойликларни Наполеонга қарши курашаётган мамлакатларга катта фоиз эвазига қарз беради. Бунинг ортидан у катта фойда кўради ва ўзининг хусусий банкини очади. Банк уруш вақтида кўплаб майда князликларга қарз беради.

Майер Ротшильд беш ўғлига банк сирларини ўргатади ва ўз бизнесини кенгроқ ёйиш мақсадида беш ўғлини Европа мамлакатларининг пойтахтларига юборди. У ҳар бир ўғлининг ҳислатларини ва камчиликларини инобатга олган ҳолда, уларга пул беради. 

Майернинг катта ўғли Амшель Ротшильд ақлли ва анча хотиржам эди. Шунинг учун Амшель отасининг ўнг қўли бўлиб, у Франкфуртдаги оилавий банкни бошқарган. Майернинг бошқа ўғиллари Сулаймон Австрия империясида, Натан Буюк Британияда, Калман Италияда, Джеймс эса Францияда катта бойлик тўплади.

XIX асрда Ротшильдлар

XIX асрда Ротшильдлар оиласининг юксалиши айнан шу беш ўғил билан боғлиқ бўлди. Майер Ротшильд ўлимидан олдин ўз фарзандларига вафотидан кейин оилавий бизнесни қандай ташкил қилиш ҳақида йўл-йўриқ қолдирди. Унга кўра, ўртадаги бойлик тенг тақсимланиб, ака-укаларнинг ҳар бири тўлақонли шерик сифатида иш юритиши зарур эди.

XIX аср бошларига келиб, Майер Ротшильднинг бойлиги 1 миллион талердан ошди. Албатта, бу бойликни тўпланишида беш ўғилнинг ҳиссаси катта эди.

Ротшильдлар Францияда

Отаси томонидан Францияга юборилган Жеймс Ротшильд ўз бизнесини бошлади. Наполеон тахтдан тўнтарилгач, у Парижда “Rothschild Frères” банкини ташкил қилди. Жеймс Ротшильд Франциядаги темир йўл қурилиши ва тоғ-кон корхоналарини молиялаштирди. 

1870 йилда бўлиб ўтган Франция-Пруссия урушида Франция шармандаларча мағлубиятга учради. Германия талаб қилган 5 миллиард долларлик компенсацияни тўлашни Франциядаги Ротшильдлар оиласи ўз бўйнига олди. Бунинг эвазига улар бор-йўғи Франция Марказий банки бошқарувини сўрайди. Ҳукумат эса бунга рози бўлади. Шу тариқа, Ротшильдлар Францияга мустаҳкам ўрнашиб олади. 

Натан Ротшильд

1804 йилда Францияда Наполеон ҳокимиятни ўз қўлига олгач, Европа уруш гирдобига тортилди. Бу вақтда, Майер Ротшильднинг ўғли Натан Ротшильд Лондонда ўз банкини очиб, олтин савдоси билан шуғулланар эди. Ротшильдлар оиласи уруш вақтида Наполеонни ҳам, унга қарши мамлакатларни ҳам молиявий томондан қўллаб туришди. Улар Англияга 35 тонна олтин миқдорида қарз берди. Аммо, Буюк Британия урушдан кейин қарзларини қайтара олмади. Қарзнинг эвазига Ротшильдлар Англия Марказий банкини ва инглиз стерлинги (Англия пул бирлиги)ни босиб чиқариш ҳуқуқини олишди. Қироллик 80 йил деганда Марказий банкини қайтариб олди.

Ротшильдлар Америкага қандай бориб қолган?

1812 йилда АҚШ-Англия ўртасида уруш бошланди. Америка тарихида бу тўқнашув “иккинчи мустақиллик уруши”, деб ном олган. Уруш вақтида Қўшма Штатларга ёрдам зарур эди. Сабаби, АҚШ ҳали ҳарбий жиҳатдан қироллик армиясига тенглаша олмасди. Шу фурсатда, Ротшильдлар оиласи яширинча Америкага молиявий ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди. Бу ёрдам эвазига Ротшильдлар АҚШ пул бирлиги бўлган долларни босиб чиқариш ҳуқуқини сўрашди. Чорасиз қолган АҚШнинг тўртинчи Президенти Жеймс Медисон бунга рози бўлади. Англия урушда мағлубиятга учради. Шу тариқа, Америка долларини босиб чиқариш ҳуқуқи Ротшильд оиласига ўтди. Орадан 200 йилдан ошиқ вақт ўтган бўлса-да, ҳамон долларни босиб чиқариш ҳуқуқи Ротшильдлар оиласига тегишли.

Ротшильдлар герби

Ротшильдлар гербида Майер Ротшильднинг беш ўғлини рамзий маънода акс эттирувчи бешта ўқ тасвирланган. Нима учун оила гербида ўқ тасвирланган, деган савол туғлиш, табиий. Муқаддас Забур китобининг 126-саносида “Ўқлар кучли одам қўлида бўлгани каби, ёш ўғиллар ҳам”, деб ёзилган. Шу сабабли, гербдаги ўқ беш ўғилга қиёсланган. Гербнинг тагида оиланинг қуйидаги шиори ёзилган: “Concordia, Integritas, Industria” (маъноси розилик, ҳалоллик, меҳнатсеварлик).

Оиланинг қонун-қоидалари

Ротшильдлар оиласининг ўзига яраша қонун-қоидалари бор. Бу қоидаларни сулоланинг асосчиси Майер Ротшильд ўз фарзандларига васият қилиб қолдирган. Мана шу васият 200 йилдан бери оиланинг ўзгармас қоидаси бўлиб келади. Хусусан, унга кўра, барча муҳим лавозимларни фақат оила аъзолари эгаллаши керак. Авлоднинг аёл вакилаларидан бирортаси капитални бошқаришга ҳақли эмас. Бундай ҳуқуқ фақат эркакларга берилган. Оилада фақат амакиваччалардан қиз олиб, куёвни ҳам қариндошлар орасидан танлашга рухсат берилган. Бу сулолага бошқа қоннинг қўшилиши қатъиян маън қилинган. Бу оилада бойликни сақлаб қолишга хизмат қилган.

Ротшильд оилавий банк бизнеси Европанинг саноатлашуви даврида халқаро йирик молиявий операцияларнинг асосчиси бўлди. Ротшильдлар Франция, Бельгия ва Австрияда темир йўл қурилишини молиялаштирди. Кейинчалик, оила Сувайиш каналининг қазилишига ҳомийлик қилди. Фақатгина, Ротшильд банки бир неча соат ичида Сувайш каналидаги акцияларни сотиб олиш учун ўн миллионлаб нақд пул бера олди.

Ротшильдлар сармоя киритган асосий фаолият турлари: 

•    1824 йилда ташкил этилган “Alliance Assurance” суғурта компанияси;
•    1845 йилда Парижда ташкил этилган “Chemin de Fer du Nord” темир йўл компанияси;
•    “Rio Tinto Group” – Австралия-Британия концерни, дунёдаги учинчи йирик кон-металлургия компанияси.

Ажойиб муваффақиятдан сўнг, Ротшильд номи бойлик билан синонимга айланди. Оила жуда катта бойлик орттирган эди. Ҳатто, XIX асрнинг охирига келиб, Ротшильдлар бойлик борасида Буюк Британиядан ўзиб кетди. Ўша вақтда оиланинг 41 та саройи бўлган. 1909 йилда Британия Бош вазири бўлган Дэвид Ллойд Жорж, Натан Майер Ротшильд II ни “Британиядаги энг қудратли одам”, деб таърифлаган эди.

Жуда катта бойликни ўз қўлида тўплаган яҳудий оила эндиликда мустақил Исроил давлатини тузишни режалаштирди. Бунинг учун ҳатто, улар Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушини ажойиб тарзда уюштирди.

QALAMPIR.UZ Ротшильдлар оиласининг сирларини ёритишда давом этади. Кейинги мақоламизда, яҳудий оиланинг Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушини қандай уйиштиргани ҳамда Ротшильдлар томонидан ўлдирилган АҚШ Президенти ҳақида маълумот берамиз.
 

Сардор Али Нурматов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1798
Рейтинг: 3.1
t
×