Дунёда коронавирус юқтирганлар 42 миллиондан ошди

Олам 2250
image

Дунёда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 42 миллиондан ошиб кетди. Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра, ҳозирда дунёда 42 148 875 киши COVID-19 билан зарарланиб улгурган.

Шунингдек, коронавирус асоратларидан вафот этганлар сони 1 143 495 нафарга етди. 28 484 306 нафар бемор соғайиб кетган.

Энг кўп касалланиш АҚШ, Ҳиндистон, Лотин Америкаси ва Европа, шу жумладан Россияда қайд этиляпти.

Коронавирус тарқалиши бўйича АҚШ ҳамон карвонбошилик қиляпти. Қўшма Штатларда 8 491 459 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 223 975 нафари вафот этган ва 3 375 427 нафари соғайган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон бормоқда. Миллиарддан ортиқ аҳолига эга Ҳиндистонда 7 761 312 киши COVID-19 билан зарарланган. Уларнинг 117 306 нафари вафот этиб, 6 948 497 нафари соғайган. Соғайиш кўрсаткичи бўйича мамлакат дунёда етакчилик қиляпти.

Фахрли учинчи ўринда океанортидаги бошқа бир давлат Бразилия жой олди. Лотин Америкаси мамлакатида 5 353 656 киши коронавирусга чалинган. Беморларнинг 156 471 нафари вафот этган ва 4 526 393 нафари касалликдан фориғ бўлган.

Россия коронавирус энг кўп тарқалган тўртинчи мамлакат бўлиб турибди. Мамлакатда 1 471 000 киши вирусга чалинган ва 1 113 736 нафар одам соғайган. РФда COVID-19 дан ўлим кўрсаткичи бошқаларга қараганда анча паст. Ҳозиргача 25 353 киши вирус қурбони бўлган.

Кейинги ўринда Франция жойлашган. Фаранглар мамлакатида 1 084 659 киши COVID-19 га чалинган. Беморларнинг 34 536 нафари вафот этган. 113 636 киши касалликдан фориғ бўлган.

Олтинчи ўринда 1 069 368 киши коронавирусга чалинган Аргентина қайд этилган. Жанубий Американинг иккинчи энг йирик мамлакатида 28 338 киши вафот этган ва 866 695 нафар бемор соғайган.

Баҳорда коронавируснинг ўчоғига айланган Испания ҳозирда еттинчи ўринда боряпти. Пиреней яриморолидаги мамлакатда 1 046 132 киши вирусга чалинган. Уларнинг 34 752 нафари вафот этган. Соғайганлар ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас.

Саккизинчи ўриндаги Колумбияда 998 942 киши коронавирусни юқтирган. Бу ерда 29 802 бемор вафот этган ва 900 мингдан ортиғи соғайган.

880 775 киши коронавирус юқтирган Мекика ҳам дастлабки ўнталикка кирган. Мексикада 88 312 киши вирус асоратларидан вафот этган ва 740 934 киши соғайган.

Перу вирус тарқалиши бўйича Топ-10 талик давлатларни якунлаб берган. Мамлакатда 879 876 киши коронавирусга чалиниб, 33 984 кишида касаллик ҳалокатли якунланган. 796 719 киши эса инфекциядан соғайган.

Сўнгги суткада АҚШ, Ҳиндистон, Франция, Буюк Британия, Россия, Италия, Бразилия, Бельгия ва Аргентинада 10 мингдан кўп бемор аниқланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 3.3
Теглар
t
×