Энди ўзбек фильмлари Оскарга даъвогар бўлиши мумкин

Жамият 2827
image

Америка киноакадемияси Ўзбекистон Оскар қўмитасини рўйхатдан ўтказди. Эндиликда энг йирик ва энг муҳим мукофоти ҳисобланган Оскарга ўзбек фильмларини тақдим қилиш имконияти пайдо бўлди.

Ўзбекистон Оскар қўмитасини рўйхатдан ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан билидирилган.

Шу йилнинг 1 октябрь куни Ўзбекистон Оскар қўмитаси томонидан 2020 йилнинг 9 февраль куни Лос-Анжелес шахрининг машҳур “Dolby” театрида бўлиб ўтадиган 92-Оскар тақдирлаш маросимининг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясига Ўзбекистон номидан фильм илгари сурилади.

Ўзбекистон Оскар қўмитасининг аъзолари таркиби ва фильмларни саралаб олиш низоми билан таништириш мақсадида миллий қўмитанинг координацион муассиси Ўзбекистон миллий кинокомиссияси яқин кунларда Ўзбекистон Оскар қўмитаси тақдимоти ҳамда матбуот анжумани ўтказишни режалаштирган.

Қайд этилишича, дунёнинг 90 га яқин мамлакатида очилгани сингари Ўзбекистонда ҳам Оскар қўмитасини ташкил қилиш бўйича келишувларга ёш киноижодкорларнинг Канн кинофестивали доирасидаги Ўзбекистон миллий павильонида бўлиб ўтган учрашувлар давомида эришилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×