Эрдўған Қора денгиздаги қўшимча газ захиралари ҳақида маълумот берди

Олам 3034
image

Туркиянинг “Фотиҳ” тадқиқот кемаси Қора денгиздаги янги конда қўшимча табиий газ заҳирасини аниқлади. Бу ҳақда Туркия Презденти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди.

“Дунай-1” участкасидаги “Сакарья” конида тасдиқланган газ захираси миқдори 405 млрд куб метр”, деган Президент.

Аввалроқ, шу кондаги 320 млрд куб м газ захираси борлигини хабар қилинганди.

Эрдўғаннинг фикрича бу топилма Туркиянинг импорт газга бўлган боғлиқлигини камайтиради.

“Бу табиий газ арзонроқ бўлишини англатади. Биз бу хизматларни миллатимизга нисбатан арзонроқ таклиф қила оламиз. Бу газни 2023 йилда халқимизга етказиб беришни мақсад қилганмиз”, деди Эрдўған қўшимча қилиб.

Бундан ташқари, Туркия раҳбари расмий Анқара Қора денгиз ва Ўрта ер денгизида углеводород қидириш ишлари давом эттирилишини маълум қилган.

Маълумот учун, Туркия 21 август куни Қора денгизда йирик газ захираларини аниқлаганди. Ҳукумат 2023 йилда уни аҳолига етказиб беришни бошламоқчи.
 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 99
Рейтинг: 2.9
t
×