Эйнштейннинг устозига тегишли бўлган скрипка $15,3 млнга сотилди

Маданият-санъат 4132
image

Ноёб мусиқа асбоблари устаси Антонио Страдиварининг жуда қизиқ тарихга эга скрипкаси Нью-Йоркдаги ким ошди савдосида 15,3 миллион долларга сотилди.

“Да Винчи” скрипкасини 1714 йилда Страдивари ясаган. Бу вақт буюк итальян ҳаётидаги олтин давр деб аталади. “Да Винчи”нинг тарихи алоҳида эътиборга молик.

“Tarisio” аукцион уйи вакили Жейсон Прайснинг айтишича, чолғу асбоби ХХ асрда қарийб 40 йил давомида машҳур скрипкачи виртуоз Тоше Зайделга тегишли бўлган.

Зайдел нафақат ижрочилик маҳорати билан, балки ўз вақтида Принстонда Альберт Эйнштейнга скрипка санъатидан дарс бергани билан ҳам машҳур. Эйнштейн кейинчалик у энг буюк олимлардан бирига айланган.

Зайдел ва Эйнштейн ҳатто бирга концерт беришган. Шундай қилиб, 1933 йилда уларнинг дуэти Нью-Йоркда концерт берди, унда йиғилган пул фашистлар Германиясидан қочиб кетган яҳудий олимларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган эди.

“Spiegel” маълумотларига кўра, “да Винчи” скрипкаси нарх бобида Страдиварининг 2011 йилда 15,9 миллион долларга сотилган бошқа бир скрипкасидан ортда қолмоқда.

Яқингача “да Винчи”нинг эгаси жамоатчиликка номаълум бўлиб қолишни истаган япон коллекциячиси эди. Шунингдек, у нима учун Страдивари-Эйнштейн скрипкасини сотишга қарор қилгани ҳақида хабар берилмаган. Бироқ Нью-Йоркда уни сотиб олган янги эгасининг исми ҳам сирлигича қолди.
 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 49
Рейтинг: 3
t
×