Falcon 9 ракетаси орбитага Туркия сунъий йўлдоши билан учирилди

Технология 3314
image

Кеча, 7 январь куни Falcon 9 ракетаси АҚШнинг Флорида штатидаги космодромдан учирилди. Унинг бортида Туркия учун алоқа сунъий йўлдоши мавжуд. Бу ҳақда SpaceX корпорацияси раҳбари Илон Маск хабар берган. 

Ракета маҳаллий вақт билан соат 21:15 (Тошкент вақти билан 8 январь соат 07:15) да учирилган. 

Falcon 9 Туркиянинг фуқаролик ва ҳарбий эҳтиёжлари учун сигналларни узатишга мўлжалланган “Turksat 5A” сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқади. 

Маълумот учун, Crew Dragon’га эга Falcon 9 ракетаси 2020 йил 15 ноябрь куни биринчи марта тўртта астронавт билан Халқаро космик станцияга учирилганди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча Tesla ва SpaceX бош директори Илон Маск Амазон раҳбари Жефф Безосни ортда қолдириб, дунёдаги энг бой одамга айланиб олди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 69
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×