Гэтжи Ҳабибга қарши узоққа бормади. Нурмуҳамедов енгилмас бўлиб қоляпти

Спорт 11113

Бугун, 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) “Жанглар ороли”да UFC 254 мусобақаси бўлиб ўтяпти. 

Бироз аввал мусобақанинг асосий жангида россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов ва америкалик Жастин Гэтжи куч синашди.

Узоқ кутилган баҳсда Ҳабиб Нурмуҳамедов 2-раундда ғалаба қозонди. Ҳабиб рақибини оёқлари орасига қисиб олиши натижасида Гэтжи ухлаб қолди ва мағлуб бўлди.

Ҳабиб мағлубиятсиз серияларини давом эттирди. Эндиликда россиялик спортчи ҳисобида 29 та жанг ва 29 та ғалаба бор.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 332
Рейтинг: 3
t
×