ИИВ Академияси ва Фарғона вилояти ИИБ бошлиқларига янги ўринбосарлар тайинланди

Жамият 5833
image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. 

Унга кўра, полковник Алишер Алламбергенович Абдуллаев ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Тайинловга қадар А.Абдуллаев ИИВ Академияси бошлиғининг молия ва моддий-техника таъминоти бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Файзулла Қосимович Ортиқбоев Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

 

Тайинловга қадар Ф.Ортиқбоев ИИВ Кадрлар бош бошқармаси касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бошқармаси махсус тайёргарлик ва малака оширишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 185
Рейтинг: 3.1
t
×