Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёев шарафига кечки зиёфат уюштирди (фото)

Жамият 16473
image
-

Кеча, 10 июнь куни кечқурун Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Тожикистонга расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига норасмий зиёфат уюштирди. Бу ҳақда Тожикистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон кўрсатган илиқ меҳмондўстликдан юқори мартабали меҳмонлар жуда мамнун бўлди”, дейилади хабарда.

Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қароргоҳ атрофидаги мевали, сояли дарахтлар ва безакли боғларга алоҳида эътибор қаратган. Уларнинг аксариятини Президент Имомали Раҳмоннинг ўзи эккан.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 458
Рейтинг: 3.2
t
×