Италияда фавқулодда режим апрелгача узайтирилди

Олам 1261
image

Италия Ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли мамлакатдаги фавқулодда вазият режимини жорий йилнинг 30 апрелига қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда "Corriere della Sera" газетаси хабар берган. 

Таъкидланишича, ушбу қарор мамлакат Вазирлар Кенгаши йиғилишида қабул қилинган. 

Белгиланганидек, пандемия муносабати билан Ҳукумат ҳузурида ташкил этилган махсус илмий-техник қўмита аъзолари фавқулодда режимни узайтириш тўғрисида таклиф билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил декабрь ойининг охирларида Италияда олимлар коронавируснинг янги штамми аниқлангани тўғрисида маълумот берганди. У Буюк Британияда фаол тарқалаётган коронавирус турига жуда ўхшаш экани айтилганди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирусга чалинганлар 2,3 млндан ошган. 1,65 млн бемор соғайган. 79 минг 819 киши хавфли вирус қурбони бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 2.9
t
×