Тахтнинг собиқ эгалари Жээнбеков ва Отунбаева Жапаровнинг ёнида кўриниш берди (фото)

Олам 11444
image

Бугун, 7 апрель куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда “Апрель инқилоби” қурбонлари хотирасини ёд этиш маросими бўлиб ўтди. Унда мамлакатнинг амалдаги раҳбари Садир Жапаров ва собиқ Президентлар Роза Отунбаева ва Сооронбай Жээнбеков ҳам кўриниш берди. 

“Ата-Бейит” миллий тарихий-ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган тадбирда Жўқорғи Кенгес раиси Талант Мамитов, Бош вазир Улуғбек Марипов ва Олий суд раиси Нургул Бакирова, собиқ президентлар Роза Отунбаева ва Сооронбай Жээнбеков иштирок этди. 

Улар 1916 йилда ўлдирилганлар, 1937-1938 йиллардаги сиёсий қатағон қурбонлари, 2010 йилги апрель инқилоби қаҳрамонлари ва ёзувчи Чингиз Айтматов қабри хотирасига бағишланган ёдгорликларга гуллар қўйдилар, шунингдек, улар хотирасига тиловат қилдилар.  

Бундан ташқари, Бишкекдаги "Ала-Тоо" марказий майдонида 2002 йил Акси воқеалари ва 2010 йил апрель воқеалари пайтида халқ озодлиги учун қурбон бўлганлар хотираси ёдгорлиги пойига гуллар қўйилди.

2010 йил 7 апрелдадаги “Апрель халқ инқилоби”

Қирғизистондаги инқилоб 2010 йил 7 апрелда ҳукуматга қарши намойишлар фонида юз берди, мамлакатнинг 100 га яқин аҳолиси ўлдирилди. 

Ўша даврдаги Қирғизистон Президенти Қурманбек Бакиев мамлакатни тарк этиб, Беларусда бошпана топди. 

Роза Отунбаева ўтиш даври маъмуриятининг раҳбари бўлди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 510
Рейтинг: 3
t
×