Қирғизистонлик йигитнинг ўлиги Ўзбекистондан топилди

Олам 13721
image

Ўзбекистон ҳудудидан 17 яшар қирғизистонлик ўсмирнинг жонсиз жасади топилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Йигит 14 кун аввал Жалолобод вилояти Оксий туманидаги Норин дарёсига тушиб кетган. 10 кун давомида ФВВ қутқарувчилари қидирув ишларини олиб боришди, аммо натижа бермади.

Кеча, 28 июнь куни ўсмирнинг жасади Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий аҳоли томонидан топилган. Қайд этилишича, дарё оқими уни шу ҳудудга оқизиб келган. 

Унинг шахси тасдиқланиб, шу куннинг ўзида жасад қариндошларга топширилган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 648
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×