Қобулдаги портлаш сони ортди. 100 дан ортиқ одам қурбон бўлди

Олам 8594
image

Кеча, 26 август куни Афғонистон пойтахти Қобулдаги халқаро аэропортда портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Орадан кўп ўтмай аэропорт яқинида яна бир портлаш содир бўлганди

Сўнгги маълумотларга кўра, Қобул аэропорти яқинида яна иккита портлаш содир бўлган. Аэропорт яқинидаги Пули-Сухтаб туманида портловчи моддалар тўлдирилган автомобиль портлаган. Портлашдан кейин отишма ҳам содир бўлгани айтилмоқда.

Афғон ва араб ОАВ маълумотига кўра, Қобулда жами олтита портлаш содир бўлган. 

“The Wall Street Journal” маълумотига кўра, портлашлар оқибатида 103 киши ҳалок бўлган, яна 158 нафардан ортиқ одам жароҳатлангани айтилмоқда. Қурбонларнинг 90 нафари афғонлар, 13 нафари Америка аскарлари.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг май ойида АҚШ бошлиқ халқаро коалиция кучлари Афғонистонни тарк этишни бошлаши билан  "Толибон" ҳаракати ҳукумат назоратидаги ҳудудларни эгаллаб ола бошлади. Август ойига келиб, толиблар йирик шаҳарларга юриш бошлади.

Орадан кўп ўтмай, жорий йилнинг 15 август куни Қобулнинг “Толибон” қўлига ўтиши билан Афғонистонда ҳаракат ҳокимияти ўрнатилди. Президент Ашраф Ғани эса истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Ҳокимиятни "Толибон"га ўтишини таъминлаш учун Мувофиқлаштириш кенгаши тузилиб, унга Абдулла Абдулла ва Ҳамид Карзай киритилганди. Бироқ, улар айни вақтда уй қамоғига олинган.

Жорий йилнинг 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. "Толибон" вакили Воҳидулла Ҳошимий ҳаракат Афғонистонда демократик давлат қурмаслигини маълум қилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 190
Рейтинг: 2.9
t
×