Қозоғистонда отлар подасини чақмоқ уриб ўлдирди (видео)

Олам 32662

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Каркарали туманида чақмоқ уриши натижасида 69 та от ҳалок бўлди. Бу ҳақда 20 июнь, шанба куни Liter.kz хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, отлар Жарли қишлоғи яқинидаги дарё бўйида ўтлаётган бўлган. Шунда уларни чақмоқ урган. Дарёдан ўлик ҳайвонлар топилган. 20 та тойчоқ ва 49 та катта ёшли от ўлган.

"Афсуски, табиий ҳодиса юз берди. Бундай ҳолатларда давлат тўловларни амалга оширмайди. Бу табиий элементдир", деди Қорқўрғон тумани ҳокимияти.

Нашрнинг ёзишича, "қишлоқ аҳолиси қашшоқлик ёқасида, чунки чорва моллари оилаларнинг қора қозонини қайнатиб турганди”. Ҳозир улар моддий зарарни ҳисоблаб ўтиришипти. Яқин кунларда ўлик жониворларни йўқ қилиш режалаштирилган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1034
Рейтинг: 3
Теглар
t
×