Хави “Бавария”ни мағлуб этишга ишонмоқда

Спорт 4830
image

“Барселона” бош мураббийи Хави жамоасининг “Бавария”га қарши UEFA Чемпионлар лигаси 6-туридаги учрашувда ғалаба қозонишига ишонмоқда.

“Жамоамнинг “Бенфика”га қарши ўйини мени кучли эканимизга ишонтирди. Агар шундай ўйнасак, ҳамма билан рақобатлаша оламиз. Мюнхенда ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин. Барчаси ўзимизга боғлиқ, бу эса яхши янгилик”, дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” аллақачон биринчи ўрин билан ЕЧЛ плей-офф босқичига йўл олган. “Барселона” 7 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Киевнинг “Динамо”си билан ўз майдонида ўйнайдиган “Бенфика” ҳисобида 5 очко бор. Бир очкога эга киевликларнинг мусобақани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган.

Маълумот учун, Италиянинг “Tuttosport” газетаси Европанинг 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчиси учун “Golden Boy” мукофоти ғолибини эълон қилди. Ушбу соврин “Барселона”нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Педри Гонсальес Лопесга насиб этди. Бу совринни “кўк-анорранглилар” футболчилари орасида сўнгги бор Лионель Месси қўлга киритган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 174
Рейтинг: 2.9
t
×