Хитой космик кемаси 44 йил ичида биринчи марта Ерга Ой тупроғини келтирди

Технология 3318
image

Хитойнинг “Чанъэ-5” зонди капсуласи Ой сиртидан олинган тупроқ намуналари билан Ерга муваффақиятли қўнди. Бу ҳақда Хитой давлат космик бошқармасига асосланиб хабар берилган. 

Модуль режалаштирилганидек, ХХРнинг Ички Мўғулистон туманига қўнган. 

Хитой АҚШ ва СССРдан кейин 44 йил ичида биринчи марта Ерга тахминан икки килограмм ой тупроғи етказиб берган учинчи давлат бўлди. 

Ердаги экипажлар капсулани хавфсиз жойга етказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумот учун, “Чанъэ-5” миссияси жорий йилнинг 24 ноябрь куни Вэньчан космодромидан Long March 5 оғир ракетаси ёрдамида ишга туширилган. 
1 декабрь куни эса “Чанъэ-5” ойга қўнган. Икки кундан сўнг у Ернинг табиий сунъий йўлдоши юзасидан чиқиб кетган. 3 декабрь куни космик кема Ойдан парвоз қилган ва 6 декабрда у орбитал модул билан боғланиб, ичига тупроқ намуналари туширилган идишни юклаган. Шундан сўнг, миссиянинг қайтиш модули Ойдан ажралиб, Ерга қараб йўл олган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 108
Рейтинг: 3
Теглар
t
×