Хитойда икки уйғур мулозим ўлим жазосига ҳукм қилинди

Олам 17864
image
-

Хитой ҳукумати Шинжон-Уйғур автоном вилоятининг икки собиқ амалдорини ўлимга маҳкум этди. Бу ҳақда “Anadolu” ёзмоқда.

Маълум қилинишича, мухтор вилоят таълим бўлимининг собиқ раҳбари Саттор Савут ва адлия идорасининг собиқ раҳбари Шерзод Бавудун қатл этишга маҳкум қилиниб, бу жараён икки йилга кечиктирилган.

Шинжон-Уйғур автоном вилояти Олий суди раиси Ван Лангтаонинг журналистларга айтишича, Савут ва Бавудун ўз айбларини тан олиб, апелляция шикояти беришдан бош тортган.

Суд раисининг сўзларига кўра, Савут 2002 йилдан бери мухтор вилоят мактабларида сепаратизм ғояларини тарқатишда айбланмоқда.

Хитой Халқ Республикаси Олий судининг қарорига биноан Савут “миллий озчилик тилидаги дарсликларни этник сепаратизм, зўравонлик, терроризм ва диний экстремизм ғоялари билан” тўлдирган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1201
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×