Хизмат сафарида коронавирусга чалинган бемор вафот этди

Жамият 13198
image

Сирдарёда коронавирусга чалинган тошкентлик бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшаган 59 ёшли Қ.Р. 17 июндан Сирдарё вилоятида хизмат сафарида бўлган. Унда 14 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Беморда COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси ва полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, беморда кандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар борлиги аниқланган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми ва полиорган етишмовчилигидан вафот этди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 259
Рейтинг: 3
t
×