Киберспорт Adrenaline Rush’ни танлайди 

Реклама 3210
image

Adrenaline Rush*. Машҳур ва лаззатбахш, тетиклантирувчи, кишига қувват берувчи ичимлик - Adrenaline Rush фақатгина фаол ўйинларни қўллаб-қувватлайди, десангиз адашасиз. Витаминларга бой Adrenaline Rush киберспорт билан шуғулланувчиларнинг севимли ичимлигига айланиб улгурган. 

Савдо белгиси Ўзбекистонда компьютер ва мобил ўйинларни ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида «Adrenaline Cyber Cup - powered by IT Park» номи билан ташкил этилган киберспорт мусобақасининг ташкилотчиларидан бири бўлди. 

Мусобақа Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT Park, Revotech, ARCRED киберспорт ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Adrenaline Cyber Cup - powered by IT Park 2020 йил 21-31 июль кунлари Ўзбекистон бўйлаб мобил ва компьтер ўйинлари ҳаваскорлари ҳамда профессионаллари ўртасида бўлиб ўтди. 

Adrenaline Rush тўртта йўналиш: Counter Strike: Global Offensive, FIFA 20, DOTA 2, PUBG Mobile бўйича ташкил этилган мусобақанинг асосий ичимлиги бўлди.

Хақиқий қувват манбаи бўлган Adrenaline Rush энергетик ичимлиги таркибига тетиклаштирувчи моддалар, В гуруҳига мансуб витаминлар киради. Шу боис, ичимлик инсон чарчоғини камайтириб, асаб тизими ишига самарали таъсир кўрсатади, ақлий фаолият билан шуғулланишда ёрдам беради. 

Adrenaline Rush тезкорлик фикрлаш ва зудлик билан қарор қабул қилиш қобилиятини кучайтиради. Бу эса, шубҳасиз, киберспорт ишқибозлари ва ҳаваскорлари қаторида профессионаллари учун ҳам айни муддаодир.   

Шундай экан, киберспорт Adrenaline Rush’ни танлайди!

*18 ёшга тўлмаган, катта ёшли кишилар ва қарияларга, гипертоник касалликларга чалинган, юрак фаолияти бузилган, тез-тез асабийлашадиган, атеросклерозга чалинган беморларга, уйқусизликка учраган шахсларга, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга тавсия этилмайди. Ичимликни суткасига 0,5 л дан камроқ истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Реклама ҳуқуқи асосида.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×