КХДР махсус кучлари Ким Чен Инга маҳоратини кўрсатди (видео)

Олам 10190
image
-

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Шимолий Корея пойтахти Пхеньяндаги ҳарбий кўргазмада мамлакат махсус кучлари боши билан бетон синдириш ва муштлари билан темир панжараларни букиш қобилиятини намойиш этди. Тегишли видео мамлакат марказий телевидениеси томонидан намойиш этилди.  

Тадбирда КХДР етакчиси Ким Чен Ин иштирок этган. Унда ҳарбийлар муштлари билан бетон плиткаларни бўлакларга бўлишни, синдирилган шиша парчалари устига ётишни кўрсатган. 

 

Дастур қирувчи самолётларнинг намойиши билан давом этган. Намойишни томоша қилган Ким Чен Иннинг юзида мамнуният акс этган. У мулозимлари билан биргаликда кўргазмани, жумладан, танклар ва ракета отиш мосламаларини кўриб чиққан. 

Аввалроқ, КХДР разведкасининг собиқ ходими Ким Кук Сон Ким Чен Ин ҳақидаги сирли маълумотларни фош этганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 332
Рейтинг: 3
t
×