Коронавирус бўйича хушхабар бор

Олам 103522
image

Дунё бўйича янги коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 23 миллиондан ошди. Worldometer`нинг янгиланган маълумотларига кўра, коронавирусдан фориғ бўлганларнинг умумий сони 23 120 798 нафарга етди.

Коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи бўйича дунёда Ҳиндистон етакчилик қиляпти. Мамлакатда 4 497 867 нафар одам COVID-19 дан соғайган.

Ундан кейин АҚШ (4 299 525), Бразилия (3 887 199), Россия (911 973), Колумбия (640 900), Перу (622 418), ЖАР (591 208), Аргентина (508 563), Мексика (502 982) ва Чили (421 111) жой олган.

22 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 491 нафарга етди. Уларнинг 48 606 нафари соғайган ва 440 нафари вафот этган.

Маълумот учун, янги коронавирус илк бор 2019 йил охирларида Хитойнинг Хубэй вилояти маркази Ухань шаҳрида қайд этилганди. 31 декабрь куни Хитой Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда номаълум касаллик тарқала бошлаганидан огоҳлантирган.

ЖССТ 2020 йил 30 январда янги коронавирус тарқалишини халқаро даражада жамоатчилик саломатлагини сақлаш борасидаги фавқулодда вазият деб эълон қилди. 11 март куни эса коронавирус тарқалиши пандемия экани тан олинди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 31 490 644 одам коронавирусга чалинган. 969 367 нафари вафот этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 4480
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×