Коронавирус: кеча 4 ўлим ва 340 та янги касалланиш қайд этилди

Жамият 2185
image

2021 йил 13 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 179711 (+340) нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 340 кишида коронавирус аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
13 нафари Андижон вилоятида,
6 нафари Бухоро вилоятида,
9 нафари Жиззах вилоятида,
5 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
11 нафари Наманган вилоятида,
42 нафари Самарқанд вилоятида,
10 нафари Сирдарё вилоятида,
4 нафари Сурхондарё вилоятида,
23 нафари Фарғона вилоятида,
13 нафари Хоразм вилоятида,
53 нафари Тошкент вилоятида,
144 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,
Андижон вилоятида 13 нафар,
Бухоро вилоятида 7 нафар,
Жиззах вилоятида 7 нафар,
Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
Наманган вилоятида 30 нафар,
Самарқанд вилоятида 43 нафар,
Фарғона вилоятида 22 нафар,
Хоразм вилоятида 18 нафар,
Тошкент вилоятида 63 нафар,
Тошкент шаҳрида 162 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 175571 (+379) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1280 нафарни ташкил қилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 3.1
t
×