Коронавирусга тест топшириш пулликми ёки бепул? Расмий жавоб берилди

Жамият 9688
image

Кеча, 21 май куни АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда қатор саволларга жавоб берилди.

Мен коронавирусга қаерда таҳлил топширсам бўлади ва таҳлил неча пул туради?

"Коронавирус инфекцияси учун таҳлил бепул ва айни вақтда республика бўйлаб тест лабораториялари мавжуд.

Тест топшириш учун кўрсатмани шифокор белгилайди ва у сизни таҳлил топшириш мумкин бўлган жойга йўналтиради", дейди Ҳабибулла Оқилов.

Аввалроқ, поезд ва самолётларда ҳаракатланиш учун коронавирусга тест топшириш мажбурий қилинган эди. Кейинчалик бу талаб олиб ташланди.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 390
Рейтинг: 3
t
×