Коронавируснинг қандай пайдо бўлгани ҳақида янги фактлар юзага чиқди

Бу қизиқ 78158
image

Олимлар коронавируснинг сунъий келиб чиқишини тасдиқловчи янги тафсилотлар ҳақида хабар берди. Бу ҳақда "Известия" нашри ёзмоқда.

Бир қанча вақт олдин AҚШ патогенлар фаолиятини кучайтиришга қаратилган тадқиқотларга вақтинча мораторий киритган эди. Аммо, шунга қарамай, тадқиқотлар давом этаверди. Шундан келиб чиқиб ҳукумат айрим тадқиқотларни давом эттиришга рухсат берди. Хусусан, MERS ва SARS грипп вирусларини ўрганишга бўлган тақиқлов олиб ташланди. Бундан ташқари, сунъий яратилган коронавирус методлари AҚШнинг икки томонлама тадқиқотлар қўмитаси (Dual Use Research of Concern committee) томонидан тасдиқланди.

Нашрнинг ёзишича, 2015 йил ушбу тадқиқотда Хитойнинг Ухань вирусология институти олимлари ҳам иштирок этди. Худди шу йили "Nature Medicine" журнали коронавируснинг гибрид версиясини яратиш учун 15 нафар олим томонидан имзоланган хавфли тажриба тўғрисидаги материални нашр этди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бир гуруҳ одамлар сунъий патогенни яратди ва унинг юқиш имкониятларини кўршапалак ва одамнинг ўпка эпителиал ҳужайраларида синаб кўришди. Вирусни яратувчилар бу билан SARS’га ўхшаш вируслар туфайли пайдо бўладиган касалликларни ўрганиб чиқишди. Эҳтимол, бу тажрибадан мақсад патогеннинг қайта пайдо бўлиш хавфининг олдини олиш бўлгандир, деб ёзади нашр.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 4363
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×