Коронавируснинг ўлим хавфини 6 карра оширувчи омил айтилди

Саломатлик 20356
image

Буюк Британиянинг Ливерпуль университети олимлари коронавирусдан ўлим даражасини олти карра оширадиган омилни аниқлади. Гап мавсумий грипп ва COVID-19 билан кетма-кетликда касалланиш ҳақида боряпти. Бу ҳақда тадқиқот муаллифлари хабар берди.

Олимлар сичқонларда тадқиқот ўтказган. Улардан бир гуруҳига коронавирус юқтирилган, бошқаларига кетма-кетликда грипп ва коронавирус инфекцияси юборилган. Тадқиқот якунига кўра, иккинчи гуруҳдаги кемирувчиларда касаллик оғир кечган.

“Бу одамларда COVID-19 нинг оғир формаси учрашининг асосли сабаби”, дейди олимлардан бири Жеймс Стюарт.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, организмда бир нечта патогенларнинг циркулация бўлиши уларнинг рақобатини келтириб чиқаради, ўз навбатида организмга салбий таъсирини кучайтиради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1271
Рейтинг: 3
t
×