“Leed Gold” стандарти Ўзбекистонга кириб келмоқда

Бизнес 9513
1280x960

“Trilliant” Ўзбекистонда биринчи бўлиб экологик тоза биноларни қурмоқда
“Trilliant” – Ўзбекистондаги биринчи А+ классдаги бизнес-парк бўлиб, халқаро стандартларга мувофиқ, экологик тоза бинолар сертификати тизимига эга бўлган лойиҳа, энергетика ва экологик тоза дизайн соҳасида етакчиликни ўзида мужассам этади, шунингдек, халқаро “Leed Gold” сертификатини олишга тайёрланмоқда.
 
Тошкент шаҳрининг қоқ маркази, Юнусобод туманида барпо этилаётган А+ тоифали, ҳашаматли бизнес маркази бўлган “Trilliant”да иккита 14 ва 17 қаватли офис миноралари, InterContinental бранди билан 17 қават 5 юлдузли меҳмонхона, конференц марказ ва савдо майдонлари мавжуд. “Trilliant” Америка Яшил Қурилиш Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган “Leed Gold” сертификатини Ўзбекистонга олиб киришга ҳозирлик кўрмоқда, бу халқаро майдонда энергетика ва атроф-муҳит дизайни бўйича етакчиликни англатади. 2022 йилнинг сўнгги чорагида фойдаланишга топшириладиган “Trilliant” Ўзбекистондаги А+ тифасидаги дебют бизнес-парки бўлиб, олмоқчи бўлган “Leed Gold” сертификати билан инвестор ва ижарачиларнинг эътиборини тортади.

“Leed Gold” сертификати лойиҳаларни ички ҳаёт сифати, фойдаланувчилар қулайлиги, инновациялар, энергия, сув самарадорлиги ва ресурслар барқарорлиги нуқтаи назаридан баҳолайди. Дунёга машҳур компания ва инвесторлар учун катта аҳамиятга эга бўлган ушбу мезонлар қатор афзалликлар тақдим этади. “Leed Gold” сертификатини қўлга киритиш учун барча шарт-шароитларга эга ушбу лойиҳа жаҳон андозалари бўйича тавсия қилиниб, бинода офисларни ижарага берувчи инвесторлар ва халқаро компаниялар нуфузини таъминлаши мумкинлигини исботлашни мақсад қилган.

Дунёдаги энг йирик архитектура фирмаларидан бири бўлган “DP Architects” томонидан ишлаб чиқилган “Trilliant” кам углерод изи, кам энергия сарфи, барқарор ободонлаштириш, электр транспорт воситаларини зарядловчи қурилма ва станциялар, қайта ишлаш ва чиқиндиларни бошқариш, ақлли шамоллатиш тизимлари ва энг муҳими, кам техник харажатларга эга. Яъни, бизнес оламига янги шукуҳ олиб киради.
 
Инвестицион компаниясининг бош директори Орхан Гундуз, қурилиш пайтида ҳам, фойдаланиш пайтида ҳам углерод изини минималлаштирадиган барқарор хусусиятларга эга лойиҳа қуриш ниятида эканликларини айтиб, қўшимча қилди: “Лойиҳа ҳозирда лойиҳалаш босқичида бўлсада, бизнинг устуворлигимиз халқаро стандартларга мувофиқ одамлар ва атроф-муҳит учун хавфсизликдир. Ишлаб чиқиш жараёнида биз лойиҳамизни халқаро майдондаги энг машҳур ва обрўли баҳолаш ташкилоти “Leed Gold” даражасида сертификатлашга қарор қилдик. Бугунги кунда кўплаб халқаро компаниялар учун “Leed Gold” сертификатига эга бўлган лойиҳаларга устувор аҳамият эга ва ҳаттоки уни мажбурий қилиб қўйишади.”

“Trilliant” ҳақида:

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида қурилаётган ва 125 000 квадрат метр майдонни эгаллаган Trilliant халқаро А+ стандартлари бўйича Ўзбекистонда эътиборга сазовор Бизнес Парк лойиҳасига айланишга тайёрланмоқда.
Dubay Mall, Singapore Sports Hub va Espelande Theatre каби йирик лойиҳалар билан шартномалар имзолаган дунёдаги энг йирик архитектура фирмаларидан бири DP Architects томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа халқаро миқёсда маслаҳатчилар JLL, TSP ва Securitas билан Ўзбекистон ишбилармонлик оламига янги истиқболларни очади. Trilliant 2022 йил декабрь ойида 14 ва 17 қаватли иккита офис миноралари , сотиладиган ва ижарага бериладиган 345 та офис майдони, 17 қаватли меҳмонхона минораси, анжуманлар маркази, яшил майдон ва 34 та махсус дўконлари билан ўз эшикларини очади.

Мурожат учун: 

e-mail : info@trillianttashkent.uz

Боғланиш учун телефон: +998 71 205 59 95 

Instagram'да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Facebook'да дўстларингиз билан бўлишинг

Telegram каналимизга аъзо бўлинг                                 

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 61
Рейтинг: 3.1
t
×