LG мобиль телефонлар ишлаб чиқаришни тўхтатади 

Технология 2985
image
-

Жанубий Кореянинг LG Electronics Inc. компанияси уяли телефонларни ишлаб чиқариш ва сотишни тўхтатади. Бу ҳақда "Ренхап" агентлиги компаниянинг баёнотига асосланиб хабар берган.  

LG шу йилнинг 31 июлида уяли алоқа бозорини тарк этади, компания бу қарорини узоқ муддатли йўқотишлар ва йирик ишлаб чиқарувчилар билан рақобатнинг кучайиши сабабли, дея изоҳлаган. 

Шу билан бирга, компания телефонлар ишлаб чиқаришдан воз кечиш қисқа муддатга даромадларнинг пасайишига олиб келади, аммо келажакда бу қарор молиявий аҳволни ва бошқарув самарадорлигини яхшилайди, деб ҳисоблайди. 

"Ренхап"нинг таъкидлашича, LG компаниясининг "телефон бизнеси" 2015 йилдан бери фойдасиз бўлиб келган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 89
Рейтинг: 2.9
Теглар
LG
t
×