Manhattan ТЖМ: пойтахтимиз марказида Нью-Йорк шаҳрининг бир бўлаги

Бизнес 4212

Ҳақиқатан ҳам муҳташамлик тимсоли ҳисобланган нуфузли ҳудуд – Дарҳонда кенг кўламли лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳага кўра, FDG компанияси бизнес классга мансуб бир қанча турар-жой мажмуалари ва элита меҳмонхоналар, бизнес марказларини ўз ичига олувчи бутун бир квартални қуради. Янги хонадон соҳибларини қабул қилиб олишга тайёр бўлган илк қалдирғоч мажмуалардан бири – шарқона пойтахтимизга Нью-Йорк шукуҳини тақдим этувчи замонавий "Manhattan" ТЖМ бўлди. 

5 октябрдан бошлаб манзараси Central Park томонга қараган ажойиб студия хонадонлар сотуви мақбул нархларда – квадрат метри 10 800 000 сўмдан бошланади. Бор-йўғи 25 та студия қолган, шу боис ҳам октябрь ойининг охиригача деразангиздан ажойиб манзара акс этувчи шаҳар марказидан ҳашамат, қулайлик ва шинамликни махсус бонус нархида харид қилишга улгуриб қолинг.

Батафсил маълумот олиш имкони мавжудми?

FDG компаниясининг "Manhattan" янги квартали уч фаза – Prime, Central, Soho'дан иборат  бўлади. Биринчи босқич – "Manhattan Prime" олтита 16 қаватли кўп қаватли иншоотларни ўз ичига олади. Харидорлар учун кўплаб имкониятлари мавжуд: лойиҳа ҳар қандай дид ва бюджет учун мос келувчи ҳамёнбоп, 39,8 дан 123 кв метргача ўзгариб турувчи майдонга эга 360 та бизнес-классга мансуб хонадонларни тақдим этади. 

"Manhattan Prime" – бу жўшқин ҳаёт оғушида ҳар бир кунини интилиш ва ҳаракатга ўтказишни афзал кўрувчи кишилар учун муносиб ҳудуддир. Бошқача қилиб айтганда, пухта ўйланган инфратузилма ҳамда people-friendly, бадавлат инсонлар ҳамда ижтимоий-маиший, бизнес ва кўнгилочар масканларга бой ҳудудда яшаш ва ишлаш демакдир.

Нима учун айнан "Manhattan"?

Мажмуа бежиз "Manhattan" дея номланмаган. Бу – мажмуа жойлашувининг пухта ўйлангани ва меъморчилик услубининг жуда эҳтиёткорлик билан танланганидан далолат беради. "Manhattan Prime" Нью-Йоркдаги энг машҳур хиёбон номи билан бир хил бўлган Central Park томонга қараган (собиқ Телман номидаги хиёбон) ҳолда  қурилмоқда. Бинолардан бири эса учбурчак шаклида лойиҳалаштирилган бўлиб, у дарров "Катта олма" тимсоллариидан бири бўлган "Flatiron Building" (дазмол-бино осмонўпар биносини эслатади.
Таъкидлаш жоизки, Нью-Йоркка ўхшаш жиҳатлар фақат ташқи кўриниш ва ноёб меъморчилик билан чегараланиб қолмайди. Қурилиш сифати ва фойдаланилган материаллар халқаро даражадаги стандартлар ва технологияларга мувофиқ равишдадир.

Жойлашув

"Manhattan" турар-жой мажмуасининг дабдабали лойиҳаси Дархоннинг нуфузли ҳудудида, Асака ва Маҳатма Ганди кўчалари кесишмасида жойлашгандир. Бу пойтахтнинг баъзи йирик транспорт “артерия”ларидан ҳоли бўлган тинч ва сокин ҳудуддир. Студия хонадонларининг деразалари Тошкентдаги энг қадимий хиёбонлардан бири бўлган соя-салқин Central Park (собиқ Телман) томонга қарайди, Шу билан бирга, ҳудуд қулай жойлашув – бир қадам масофадаги мукаммал инфратузилма ҳамда метро, супермаркетлар ва савдо марказлари, мактаблар ва болалар боғчалари, ижтимоий обектлар ва турли форматдаги дўконлар сингари барча афзалликларига эга.
FDG компанияси ғоясига кўра, келгусида мазкур мажмуанинг ўзи шаҳар жамоат ҳаётини акс эттирувчи асосий диққат марказга айланади. Бу ерда сиз дўстларингиз билан ёқимли учрашувлар белгилашингиз, мароқли харид қилишдан бахра олишингиз, кўча мусиқачиларини тинглашингиз ва хиёбонда сайр қилганингиздан сўнг енгил тановул қилишингиз мумкин.  

Мақбул нархдаги таклифлар

Бутун октябрь ойи мобайнида "Manhattan" ТЖМда 15 фоизгача чегирмалар каби ажойиб таклиф амал қилади.

Агар сиз нархларнинг кўтарилишидан олдин хонадонни харид қилишга улгуриб қолсангиз – манзараси соя-салқин Марказий хиёбон томонга қараган нуфузли ва муҳташам янги қурилиш биносидаги замонавий хонадон соҳибига айланасиз, шунингдек сезиларли даражада маблағингизни ҳам тежашга муваффақ бўласиз.

Эслатиб ўтамиз, арзон нархдаги бонусли таклифлар 1 ноябрга қадар долзарб ҳисобланади.

Батафсил маълумотларни "Manhattan" ТЖМининг савдо офисида, шунингдек, девелопернинг марказий офисидан олишингиз мумкин. 

"Manhattan" ТЖМ савдо офиси манзили:Мирзо-Улугбек тумани, Махатма Ганди кўчаси, 41.
FDG марказий офиси манзили: Мирзо-Улугбек тумани, Махатма Ганди кўчаси, 41.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олиш мумкин: 

+998 (78) 777-01-01
+998 (78) 150-55-11.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3.2
t
×