Марҳум “Қора пантера”нинг номзоди “Оскар”га қўйилади

Маданият-санъат 5076
image

"Қора пантера" фильмида роль ўйнаган Чедвик Боузман ўлимидан сўнг “Оскар” мукофотига номзод бўлади. У "Ма Рейни: блюз онаси" фильмидаги роли учун номзод қилиб кўрсатилиши режалаштирилган. Бу ҳақда “Мир 24” ёзмоқда.

Актёр “42”, “Жеймс Браун: юқорига йўл”, “Маршалл” каби фильмларда суратга тушган. Аммо у Marvel компаниясининг суперқаҳрамони Қора пантера роли билан танилган.

"Ма Рейни: блюз онаси" фильмида Боузман билан бош ролни ижро этган Виола Дэвис ҳам “Оскар”нинг “Энг яхши актриса” номинациясига номзод бўлиши кутилмоқда. У 2017 йилда иккинчи пландаги энг яхши актриса номзоди учун “Оскар” мукофотига сазовор бўлди. Ушбу фильм иккитадан ортиқ қора танли актёрлар номзоди “Оскар”га қўйилган иккинчи фильм бўлади. Биринчиси 1985 йилда суратга олинган "Бинафша майдонларининг туси" фильми учун берилган.

Ўлимдан кейин фақат икки нафар актёр “Оскар” мукофотига сазовор бўлган: Питер Финч 1996 йилда “Тармоқ” фильмида ўйнаган роли учун ва Хит Леджер эса 2008 йилда “Қора рицарь” фильмидаги Жокер роли учун.

Маълумот ўрнида, навбатдаги “Оскар” мукофотининг тақдимоти 2021 йилнинг 25 апрель куни бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, америкалик актёр Чедвик Боузман 43 ёшида саратон касаллигидан вафот этган эди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 114
Рейтинг: 2.9
t
×