МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Украина масаласини муҳокама қиляпти. Улар орасида Норов ҳам бор

Олам 7088
image
-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бошчилигидаги делегация Тожикистон пойтахти Душанбеда бўлиб турибди. Бугун, 13 май куни ўтадиган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши старт олди. 

Сўнгги бор МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан 6 ой аввал,  Минскда учрашган эди. Ўшанда Ўзбекистон номидан собиқ Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов қатнашган. Шунингдек, ўша вақтда минтақадаги вазият бугунгидан анча барқарор эди. 

Россия ТИВ маълумотларига кўра, томонлар долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, шунингдек, Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.  

Қайд этилишича, халқаро хавфсизлик масалаларига, маданий-гуманитар ва илмий соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади. 

Шунингжек, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг 2022 йил 14 октябрда Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган янги мажлисига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинади. 

Учрашувда Украинадаги вазият муҳокама қилинишига шубҳа йўқ. Маълум бўлишича, Россия дипломатик идораси раҳбари Сергей Лавров ўз ҳамкасбларига Россиянинг Донбасс республикалари раҳбарларининг ёрдам сўраб қилган мурожаатига жавобан бошлаган махсус ҳарбий операцияси бориши ҳақида маълумот беради.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 281
Рейтинг: 3
t
×