Месси 30 таликда, Роналду 100 таликда ҳам йўқ — янгиланган трансфер нархлари эълон қилинди 

Спорт 17788
image
-

“Transfermarkt.ru” интернет портали мавсум якунларига кўра, ҳар бир футболчининг янгиланган трансфер нархини эълон қилди. Дунёнинг айни дамдаги энг қиммат футболчиси ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе бўлиб турибди (160 миллион евро). Иккинчи ўринни “Боруссия” форварди Эрлинг Ҳоланд, учинчи ўринни эса “Тоттенҳэм” сардори Ҳарри Кейн эгаллаб турибди.

Аҳамиятли жиҳати, икки футбол афсонаси Роналду ва Месси рейтингда анча пастлаб кетган. Лионель Мессининг нархи 80 миллион еврони ташкил этиб, рейтингда 22-ўринни эгаллаб турибди, Криштиану Роналду эса 45 миллион еврога баҳоланиб, 115-ўринга тушиб кетган.

Кучли ўнлик қуйидагича кўриниш олган:

  1. Килиан Мбаппе (Франция, ПСЖ) — 160 миллион евро; 
  2. Эрлинг Ҳоланд (Норвегия, “Боруссия Дортмунд”) — 130 миллион евро;
  3. Ҳарри Кейн (Англия, “Тоттенҳэм”) — 120 миллион евро;
  4. Жейдон Санчо (Англия, “Боруссия Дортмунд”) — 100 миллион евро;
  5. Муҳаммад Салоҳ (Миср, “Ливерпуль”) — 100 миллион евро;
  6. Ромелу Лукаку (Бельгия, “Интер”) — 100 миллион евро;
  7. Кевин де Брюйне (Бельгия, “Манчестер Сити”) — 100 миллион евро;
  8. Неймар (Бразилия, ПСЖ) — 95 миллион евро;
  9. Френки де Йонг (Недерландия, “Барселона”) — 90 миллион евро;
  10. Жошуа Киммих (Германия, “Бавария”) — 90 миллион евро.

Маълумот учун, ушбу трансферлар нархлари ўзгарувчан хусусиятга эга, клубларнинг ўзаро келишуви натижасида улар бошқача суммага сотилиши ҳам мумкин.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 857
Рейтинг: 3
t
×