ММА Олимпия ўйинлари қаторига киритилиши мумкин

Спорт 957
image

ММА спорт тури Олимпия ўйинлари қаторига киритилиши мумкин. Халқаро яккакурашлар федерацияси раҳбари Керрит Браун ушбу ҳолат ҳақида фикр билдирди.

“Хоҳлаймизми, йўқми, одамлар шоуга ўч бўлиб бормоқда, уларга жанглар қизиқ. ММА ва UFC йилдан-йилга ўз аудиториясини кенгайтириб бормоқда, шу сабабли ҳомийлар ҳамда ташкилотларда бу спорт турларига эътибор катта.

Олимпиада ўйинлари ҳар 4 йилда бир марта бутун дунёнинг спортга ихлосманд барча аҳолисини ўзига тортади. Шундай экан, бундан унумли фойдаланиш зарур, спорт тобора бизнесга айланаётгани ҳам бор гап. ММА барибир Олимпия ўйинларига қўшилади, бунга кўникиш керак. 2028 йилдаги Ёзги Олимпиада ўйинларига кўргазмали спорт тури сифатида киритилади, кейинчалик унинг шакли ўзгартирилиши мумкин”, дейди Керрит Браун.

Маълумот учун, 2028 йилги Ёзги Олимпиада ўйинларига АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри мезбонлик қилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 6
Рейтинг: 3
t
×