Мўъжиза сари 10 босқич: саккизинчи босқич – тасаввур мўъжизаси.

Реклама 1855
image

Кимдир сизга ҳикоя сўзлаб берса ёки бадиий китоб ўқисангиз, тасаввурингизда бир сурат пайдо бўлишини пайқаганмисиз? У ҳар бир ўқувчи ёки тингловчида мутлақо ҳар хил. Ҳикояга тафсилотлар қўшилиши билан у сурат ҳам ўзгариб боради. Қаҳрамонлар сиз учун яқин инсонга айланиб боришади. Сиз улар ҳақида қайғурасиз ва уларнинг кейинги қадамларини олдиндан сезасиз. Бу тасаввур мўъжизаси! 

Усиз дунёдаги миллионлаб одамларга қувонч бахш этадиган глобал лойиҳалар бўлмас эди. 

Ўз орзусига ишонган ва барчага машҳур мўъжизавий оламни яратган буюк Уолт Дисней шундай деган: “Агар сиз бирор нарсани тасаввур қила олсангиз, демак уни амалга ҳам ошира оласиз”. The Magic жамоаси ушбу таниқли инсоннинг изидан  юриб, тасаввур мўъжизаси билан қуролланган ҳолда ўз ғоясини ҳаётга татбиқ этди. “Уолт Дисней юз йил ичида эришган ютуқларга икки йил ичида эришиш” деган мақсад қўйилди.

The Magic жамоаси ўз тасаввур ва ҳиссиётларини мужассам этиб, Европа ва Америка мультфильмлари билан рақобатлаша оладиган мультфильм яратди. 

Осиёда вужудга келган ушбу фантазия меҳрибон ва ажойиб қаҳрамон Фаникл ва унинг дўстлари ҳақида бир эртак ҳисобланади. Сюжет танга орқали саёҳат қиладиган дўстлар ҳикоясига асосланган. 

Фаникл – сериалнинг асосий қаҳрамони – бу ҳар бир ёши катта инсонда яшовчи содда ва қизиқарли бола. У доимий равишда янги нарсаларни ўрганиб боради, кулгули вазиятларга тушади ва улардан муваффақиятли тарзда чиқиб кетади. Кўтаринки кайфият уни ҳеч қачон тарк этмайди. 


 
Жамоа бир йил мобайнида юртимизнинг рассомларидан ташкил этилди. Битта режиссёр, учта иллюстратор ва еттита аниматор уч йил давомида меҳрибон ва қизиқарли қаҳрамон ҳақида 6 та саргузашт ва 30 та ўқув серияларни яратишди, улар тез орада маҳаллий телевидение орқали намойиш этилади.

Шунингдек, тўлиқ метражли мультфильм ҳам режалаштирилмоқда. Махсус ушбу лойиҳа учун анимация сифатини юқори даражага этказиш мақсадида компьютерлар чет элда йиғилган. Мультфильм болалар ва катталарни ҳеч қачон тушкунликка тушмасликка, ўзларига ва ҳаётимизда шубҳасиз мавжуд бўлган мўъжизага ишонишга ўргатади.  

Ҳамкорлик ва ижарага олиш учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг: +998 71 202 77 99.Ҳозирги вақтда сайилгоҳда қурилиш ишлари олиб борилмоқда

Реклама ҳуқуқи асосида.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 3
Теглар
t
×