Мўъжиза сари 10 босқич: учинчи босқич — ҳис-туйғулар мўъжизаси

Реклама 3653
image

Ҳақиқий туйғуларни сохталаштириш мумкин эмас, тўғрими? Қувонч кўз ёшлари, завқ, юзингиздаги самимий табассум, қалбингиздаги ёқимли ҳаяжон – агар сиз истеъдодли актёр бўлмасангиз, бундай туйғуларни акс эттириш амри моҳол. Барчамиз ҳар бир кунимиз ижобий ҳис-туйғуларга тўла бўлишини хоҳлаймиз, чунки уларсиз бизнинг ҳаётимиз тасаввурга ҳам сиғмайди.

Туйғулар мисли овқат учун зираворлар кабидир. Ахир улар нафақат фойдали, балки таомга унутилмас маза ҳам бахш этади. Ҳис-туйғулар бизнинг кундалик ҳаётимизни ва ҳар қандай вазиятларни мўъжизавий равишда жонлантириб, уларга ёрқинлик бағишлайди. Биз ўзимизни ички кучга тўла эканлигимизни ҳис қиламиз, одамларда ва атромизда фақат энг яхши нарсалани сеза бошлаймиза. Бу мўъжиза эмасми? Албатта, ҳа! Бу ҳиссиётларнинг мўъжизасидир!

The Magic жамоаси қандай қилиб  ҳаётингизни унутилмас таассуротлар, қувонч ва завқ билан бойитишни аниқ билади. Бундай мўъжизавий туйғуларни ҳеч қачон унутмайсиз.

Шундай қилиб, биз сизга бир сирни ошкор қиламиз, Magic City оилавий-кўнгилочар ҳудудида, Magic City сайилгоҳи учун мўлжалланган, Марказий Осиёдаги энг қудратли мусиқий фаввора барпо этилмоқда. У аввалги шунга ўхшаш лойиҳаларни миқёсидан ҳам, ёрқинлиги ва улуғворлигидан ҳам устун келади. Фавворанинг оқимлари максимал 60 метргача кўтарилади. Улкан сув экрани проектор, лазер шоуси ва ажойиб лотус нақшларини ўз ичига олади. 

Бир неча сония ичида бутун сув юзаси туман билан қопланади ва фавворанинг оқимлари 6 метр баландликга кўтарилиб, ажойиб олов билан ёнади — буларнинг барчаси ҳаводаги енгил сув рақсга айланиб, мусиқий аккомпанимент билан уйғун тарзда синхронлаштирилиб, сизни ҳайратлантиради.

Фавворанинг шоу дастурининг энг муҳим безаги — бу сувда ва унинг атрофида костюмлаштирилган томоша бўлиб ўтишидир. Эртак қаҳрамонлари қалъадан чиқиб, ўзларининг барча шон-шуҳратлари билан ва ҳар қандай мўъжизавий ишлар бўлиб ўтадигон мамлакатлари билан барчангизни таништирадилар.

Шоу дастурини фаввора атрофида иккита майдончадан томоша қилиш мумкин бўлади. Сизни ҳеч кимни бефарқ қолдирмайдиган ноёб ва ўхшаши йуқ томошадан қанча ҳис-туйғулар-у завқ кутмоқдалигини тасаввур қиляпсми?

Эртак шу билан тугамайди! Ҳар ҳафта охири сизни ҳаяжонли салютлар қарши олади. Сиз ўзингиз ёқтирган қаҳвахонанинг террасасида ўтириб, ширинликлардан баҳраманд бўлишингиз, кофе ичишингиз ва унутилмас манзарани томоша қилишингиз мумкин. Сизга йоқимли ҳиссиётлар ва чиройли фотосуратлар кафолатлаймиз, ва буларнинг барчаси Тошкентда.

Magic City — бу ҳақиқий ҳис-туйғулар-у ёқимли хотиралар бағш этувчи, ҳар бир кунингизни мўъжизали қилувчи ва кўзларингизни қувонч билан тўлдирувчи ҳудуд.

Ҳамкорлик ва ижарага олиш учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг: +998 71 202 77 99.

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×